Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон ва Тожикистон 28 кмдан ортиқ давлат чегараси бўйича келишиб олди

Қирғизистон ва Тожикистон 28 кмдан ортиқ давлат чегараси бўйича келишиб олди

Фото: Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси матбуот хизматиabar.uz

Қирғизистон ва Тожикистон 28 кмдан ортиқ давлат чегараси бўйича келишиб олди, деб хабар берди Kazinform агентлиги.

Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, 24–29 март кунлари Боткен шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегацияларининг Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳуқуқий масалалар бўйича топографик ишчи гуруҳлари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда топографик ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 28,37 км қисми бўйича келишиб олдилар

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Қирғизистон 970 км узунликдаги умумий чегарага эга. Томонларнинг учрашувлари бир-бирининг ҳудудида навбатма-навбат ўтказилади.

2023 йил октябрь ойидан ҳозиргача икки давлат ҳукуматлари Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг 212 километрдан ортиқ қисмини келишиб олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг