Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қидирувдаги жиноятчи полицияга ғалати илтимос қилди

Қидирувдаги жиноятчи полицияга ғалати илтимос қилди

Фото: Metro

Буюк Британияда қидирилаётган жиноятчи Эйвон ва Сомерсет полициясига ғалати мурожаат юборгани ҳақида Metro нашри ёзмоқда.

Полиция қидирувдаги шахсни топишда ёрдам беришни сўраб эълон тарқатганди. Унда қочоқ шундай тасвирланган: 28 ёшли эркак, бўйи 5,9 фут (180 сантиметр)лар атрофида, ўртача гавда тузилишига эга, кўзлари қўнғирранг, каштанранг сочлари сийраклашган, соқол қўйган. Дэниел (қочоқ)га ўта аниқ, аммо қўпол бу таъриф ёқмади ва полицияга шундай жавоб берди: «Сочим тўкилганини ёзиш шартмас эди. Майли, буни тўғрилаш учун Туркияга кетаман» (Туркия соч эктирувчилар энг кўп борадиган жойлигини назарда тутган, шекилли — таҳр.).

Дэниел Келлавей. Фото: Metro

Дэниел Келлавей йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, жиноий зарар етказиш ва таҳдид қилиш каби бир нечта ишлар бўйича қидириляпти. Шунга қарамасдан, ижтимоий тармоқларда қайсидир маънода ном қозонишга ҳам улгурди. Ҳатто туғилган куни полицияга мурожаат қилиб, ёшини ўзгартириб қўйишни сўраган».

Собиқ детектив Мик Невилл полиция Келлавейни тинмай қидираётганига ишонч билдириб, тез орада қонун бузувчи қилмишига ярашасини олади, деган фикрда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг