Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қичқираётган аёл мумиёси» нимадан ўлгани аниқланди

«Қичқираётган аёл мумиёси» нимадан ўлгани аниқланди

Фото: «Ahram Online»

Мисрлик олимлар Дейр-ал-Бахри қироллик мақбарасидаги «қичқираётган аёл мумиёси» ўлимининг сирини фош этишди, дея хабар берди «Ahram Online».

Тадқиқот муаллифларидан бири, мисршунос Захи Хавасснинг сўзларига кўра, компьютер томографияси натижалари аёл юрак хуружидан вафот этгани, коронар артериялар оғир атеросклерози тўсатдан ўлимга олиб келганини кўрсатмоқда. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бальзамлаш жараёнида аёлнинг ўлим пайтидаги тана ҳолати сақланиб қолган.

«Аёлнинг жасади букилган, оёқлари чалиштирилган, боши ўнг томонга бурилган, жағи эса осилиб қолган. Аёл вафот этганидан бир неча соат ўтгач мурдани топишганини тахмин қиляпмиз», — дея изоҳлади Хавасс.

«Қичқираётган аёл мумиёси» 1881 йилда Луксор шаҳри яқинида қирол сулоласининг 40 нафар мумиёланган аъзолари орасидан топилган. Аёлнинг шахси ҳали-ҳануз олимлар орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг