Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қадимги Ҳинд цивилизацияси ҳалокати сабабчиси аниқланди

Қадимги Ҳинд цивилизацияси ҳалокати сабабчиси аниқланди

ФОТО: МТРК «МИР» / Мария Андросова

Ҳинд дарёси водийсида жойлашган сайёрамизнинг энг қадимги цивилизацияларидан бири иқлим ўзгариши туфайли йўқ бўлиб кетган бўлиши мумкин.

Рочестер технология институти олими Нишант Малик иқлим ўзгаришларини ўрганишнинг янги математик усулини ишлаб чиқди. Айнан шу мазкур назарияни тасдиқлайди. Олимнинг тадқиқот натижалари «Chaos: An Interdisciplinary Journal of Nonlinear Science» журналида чоп этилган.

Тадқиқотчи палеоклиматолог олимларнинг маълумотларидан фойдаланиб, маҳаллий ғорларнинг сталагмитларидаги изотоплар сонига кўра қадимги замонларда ҳудудга тушган муссонлар ҳажмини ўрганди. Бундан ташқари, у машинада ҳисоблаш алгоритми ёрдамида усулни такомиллаштирди.

Маълумотлар милоддан аввалги 3300 – 1300 йилларда Ҳинд дарёси воҳасида Хараппа цивилизацияси мавжуд бўлган замонларда ҳудудда чиндан ҳам ёғингарчиликлар миқдори ўзгарганини тасдиқлади.

Муаллифнинг таъкидлашича, ушбу маълумотлар аниқ бўлмаслиги мумкин, бироқ иқлим қадимги цивилизация ҳалокатининг асосий сабабчиларидан бири эканлигига шубҳа йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг