Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путинга янги рақиб?! Кремл уни жиддий қабул қилмади

Путинга янги рақиб?! Кремл уни жиддий қабул қилмади

Кремл депутат Борис Надеждинни бўлажак президентлик сайловларида Владимир Путинга муносиб рақиб деб ҳисобламайди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».

«Биз уни рақиб деб ҳисобламаймиз», — деди Песков Кремль Надеждинни Путинга жиддий рақиб ва таҳдид сифатида кўрадими, деган саволга жавоб бераркан.

Матбуот котиби, шунингдек, Надеждиннинг Марказий сайлов комиссияси сайловда рўйхатга олишдан бош тортадиган номзод эканлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бера олмаслигини айтди. Песковнинг таъкидлашича, ҳар қандай Россия фуқароси маълум мезонларга жавоб берса, президентликка номзодини қўйиш ҳуқуқига эга.

«Бу ерда кимдир билан келишишнинг мутлақо ҳожати йўқ. Муайян ҳаракатлар алгоритми бор, унга амал қилиш керак», — дейди у.

Надеждиннинг номзоди «Фуқаролик ташаббуси» партияси томонидан президентликка номзод сифатида илгари сурилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг