Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Путин Молдовага келса қамоққа олинади» — Майя Санду

«Путин Молдовага келса қамоққа олинади» — Майя Санду

Молдова президенти Майя Санду Россия етакчиси Владимир Путинни қамоққа олиш учун ордер берган Халқаро жиноий суд қарорини бажаришини айтди.

Бу ҳақда у хорижлик журналистларга берган интервюсида маълум қилди, дея хабар берди «Euronews Romania».

Журналистнинг Путин Молдовага келса ҳибсга олинадими, деган саволига Санду: «Ҳа», деб жавоб берди.

«Молдова Республикаси Жиноят суди бўйича келишувни имзолаган ва суд қарорини ҳурмат қилади», — дея қўшимча қилди Санду.

У, шунингдек, «Россия армиясини Молдова чегараларидан узоқда ушлаб турган» Украина сабаб мамлакат «ҳозир ҳеч қандай хавф остида эмаслигини» айтди. Санду шунингдек, Россия мамлакатни «беқарорлаштириш»га уринаётгани ҳақидаги даъволарини  ҳам такрорлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг