Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин бу йил мурожаатнома йўлламайди

Путин бу йил мурожаатнома йўлламайди

Фото: РБК

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бугун баёнот беришича, давлат раҳбари бу йил Федерал Мажлисга мурожаат йўлламайди.

«Путиннинг жадвали жуда тиғиз. 2023 йилги мурожаатнома санасини ойдинлаштириб, аниқлаштириб оламиз. Кейин маълумот берилади», — тушунтирди Кремл вакили.

Песков қўшимча қилишича, бугун Путин Мудофаа вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида чиқиш қилади.

Эслатиб ўтамиз, Путин анъанасини бузиб, 10 йилдан бери ўтказиб келинаётган катта матбуот анжуманини бекор қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг