Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Полша 20 мингга яқин маҳкумни озодликка чиқаради

Полша 20 мингга яқин маҳкумни озодликка чиқаради

Иллюстратив фото

Полшада, қамоқхоналарда жой етишмаслиги боис, 20 мингга яқин маҳкум афв этилиб, озодликка чиқарилади.

«Жазони ижро этиш муассасаларидаги 20 минг нафар маҳкум муддатидан аввал озод этилади», — деб баёнот берди Полша адлия вазирининг ўринбосари.

Унинг таъкидлашича, ушбу қарор қамоқхоналарнинг тўлиб кетгани билан изоҳланади, чунки аввалги ҳукумат барча жиноятчиларни озодликдан маҳрум қилиш билан жазолайверган.

Ҳозирда мамлакатдаги барча маҳкумларнинг тахминан 60 фоизи майда жиноятлар учун қамалганлар бўлиб, қамоқ муддати икки йил ҳам чиқмайди.

Полша адлия вазирлигининг мақсади қамоқхоналарда сақланаётганлар сонини 55 минг нафаргача туширишдир (2023 йилда 71 874 нафар эди). Бу билан мамлакат Европа кенгашининг тавсияларини кафолатлашга эришади (бир маҳкумга тўғри келадиган жой 4 кв метрдан кам бўлмаслиги керак).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг