Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Полициячилар ўзбекистонликни қулликка сотиб юборганликда айбланди

Полициячилар ўзбекистонликни қулликка сотиб юборганликда айбланди

Қозоғистон ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга мурожаат қилган видео пайдо бўлди. У Жетису вилояти полициячилари уни қулликка сотиб юборганини айтди.

Видео инстаграмнинг taldykorganec.insta аккаунтида эълон қилинди.

Видеода ўзини Вадим Сергеевич Хамраев деб таништирган шахснинг айтишича, у 10 йилдан бери Жетису вилояти Қоратол туманида истиқомат қилган. Ҳужжатларини йўқотиб қўйгач, маҳаллий полиция вакиллари уни калтаклашган, пулларни олиб қўйган, кейин эса 6та қўй ва 200 минг танга эвазига сотиб юборишган.

Унинг рафиқаси ва қайнотаси полицияга излаб келишганида эса «уни депортация қилишгани»ни айтишган.

Эркакнинг айтишича, у қочишга муваффақ бўлган. Бироқ, «ҳозир уни қидираётганлар ўлдириш билан қўрқитмоқдалар».

Видео сўнггида Вадим Хамраев йиғлаб юборади ва ёрдам сўрайди.

Сўзларининг тасдиғи сифатида у оёқлари ва қўлларидаги калтак изларини кўрсатади.

Вазиятга Жетису вилояти демократик партияси матбуот хизмати изоҳ берди.

«Маълум қиламизки, мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 362-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хавфсизлик Видеомурожаат муаллифи, 38 ёшли хориж фуқароси сўроқ қилинди. Факт бўйича тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинди», дейилади изоҳда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг