Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистонда қор ва кўчкилар қурбонлари сони 90 нафардан ошди

Покистонда қор ва кўчкилар қурбонлари сони 90 нафардан ошди

Фото: «Day.az»

Покистонда кучли қор ёғиши ва кўчкилар оқибатида қурбон бўлганлар сони 93 кишига етди, 53 киши жароҳатланган, дея хабар бермоқда «Day.az».

Энг кўп талафот Озод Кашмир минтақасида кузатилган, бу ерда 66 киши ҳалок бўлган. Белужистонда эса табиий офат қурбонлари сони 20 нафарга етган. Панжобда етти инсон «оқ ажал» чангалидан омон қолмаган.

Расмий манбалар бу рақамлар янада ошишидан хавотирда, чунки кучли қор ёғиши оқибатида айрим туманларга элтувчи йўллар батамом ёпилиб қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг