Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Покистон собиқ президенти Парвиз Мушарраф вафот этди

Покистон собиқ президенти Парвиз Мушарраф вафот этди

Покистон собиқ президенти Парвиз Мушарраф вафот этди. У мамлакатни 2001-2008 йилларда бошқарганди.

Al Jazeera телеканалининг ҳарбий манбаларга таяниб ёзишича, сиёсатчи узоқ давом этган хасталикдан сўнг Дубайда вафот этган. У 79 ёшда эди.

Мушарраф 1999 йилда ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятга келган ва дастлаб бош вазир лавозимини эгаллаган.

2008 йилда Мушарраф импичмент таҳдиди туфайли истеъфога чиқди ва мамлакатни тарк этди, кўп ўтмай Покистонда унга қарши жиноий иш қўзғатилди. 2019 йилда Покистон суди уни давлатга хиёнатда айблаб, ўлимга ҳукм қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг