Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Поезддаги телефон ўғриси муаммолар гирдобида қолди

Поезддаги телефон ўғриси муаммолар гирдобида қолди

Ҳиндистоннинг Биҳар шаҳрида яшовчи йигит поездда ўғирликка қўл урди.

Яъни у йўловчилардан бирининг телефонини ўғирлаб, вагон ойнасидан қочиб чиқмоқчи бўлди. Аммо бу режа унга кутилмаган муаммоларни келтирди. Телефонидан қуруқ қолаётган йўловчи «мол аччиғи жон аччиғи» деганларидек босқинчини ушлаб қолди. Ачинарлиси поезд ҳаракатланишни бошлаганда ўғрининг аҳволи танг бўлди. Тушиб қолай деса тепада уни бошқа қўллар маҳкам ушлаб турибди, унинг устига поезднинг юриши тезлашмоқда. Хуллас, ўғри поезд ойнасига осилган ҳолда анча жойга борди.

Хайрият поезд тўхтади ва хавфли саёҳат тугади, аммо ўғри бундан енгил нафас олиши даргумон. Чунки уни тутиш учун энди пастда одамлар қуршаб олишди. Ўғрининг саргузаштлари ҳибсхонада давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг