Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Петр Порошенко ҳам ичадими?

Петр Порошенко ҳам ичадими?

Фото: «Politikan»

Украина президенти Петр Порошенко охирги марта 35 йил муқаддам спиртли ичимликлар таъсирида маст бўлиб қолганини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, ўша вақтда у ҳатто уйланмаган бўлган ва рафиқаси тўйдан сўнг уни бошоғриқ ҳолатда кўрмаган.

Порошенко бу гапларини президентлик сайловидаги рақиби Владимир Зеленскийга қарши айтган. Чунки Зеленский уни спиртли ичимликлар ва наркотиклар таъсирида юришда айблаган ва тиббий кўрикдан ўтишга чақирган эди.

Порошенконинг штаби аввалига бу чақириққа норозилик билдирганди. Аммо кейинчалик Порошенко уни қабул қилди ва ҳар икки номзод тиббий кўрикдан ўтиш учун қон таҳлили топширган.

Эслатиб ўтамиз, Украинада президентлик сайловининг биринчи тури 31 мартда бўлиб ўтди. Порошенко ва Зеленский иштирокидаги иккинчи тур эса 21 апрелда бўлиб ўтиши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг