Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Афғонистонга сармоя киритишга тайёр – Толибон

Ўзбекистон Афғонистонга сармоя киритишга тайёр – Толибон

Афғонистон ҳукумати расмийлари бу йил Туркия, Россия, Эрон, Ўзбекистон ва Қозоғистон каби турли мамлакатлардан йирик компаниялар Афғонистоннинг турли соҳаларига сармоя киритмоқчи эканлигини билдирди.

Ислом Амирлиги матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг TOLOnews телеканалига айтишича, бу компанияларнинг аксарияти кон саноати, энергия ишлаб чиқариш ва сув тўғонларига сармоя киритади.

«Ўтган йили хорижий сармояни жалб қилиш бўйича кўп ишлар қилинди. Биз бу йил ҳам бу борада ишлаяпмиз. Туркия, Россия, Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа давлатлар ҳукуматлари Афғонистонга сармоя киритиш учун турли компанияларини юборишга ҳаракат қилишди. Уларнинг баъзилари билан музокаралар олиб бориляпти, баъзилари эса аллақачон ишга киришган», - дея қўшимча қилди Мужоҳид.

Айни пайтда Афғонистон Иқтисодиёт вазирлиги кўплаб давлатлар Афғонистонга сармоя киритишдан манфаатдор эканини ва Ислом Амирлиги уларга сармоя киритиш имкониятини яратаётганини таъкидлади.

«Маҳаллий ва халқаро инвесторлар қишлоқ хўжалиги, савдо, энергетика, темир йўл, автомобил йўллари ва бошқа инфратузилма лойиҳаларига сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда. Биз турли мамлакатлардан сармоя киритишга доир таклифларини қўллаб-қувватлаймиз», – дейди Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Абдул Латиф Назари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўтган йили Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида 266 миллион долларлик товар айирбошлаш амалга оширилгани, бу эса аввалги рақамлардан қарийб 6 баробарга кўпроқ экани ҳақида маълум қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг