Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Остонада Назарбоев ҳайкали демонтаж қилинди

Остонада Назарбоев ҳайкали демонтаж қилинди

Қозоғистон пойтахти Остонада собиқ президент Назарбоевнинг ҳайкали демонтаж қилинди. 

Айтилишича, Миллий мудофаа университети ҳудудида Нурсултон Назарбоев ҳайкали олиб ташланди. 

Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг тушунтиришича, университет номидан биринчи президент Элбоши номи олиб ташланган, шу сабабли улар ёдгорликни кўчиришга қарор қилишган. Ҳайкал Мудофаа вазирлиги биноларидан бирида вақтинча сақланаётган бўлса-да, кейинчалик ҳарбий тарих музейига юборилади.

Аввалроқ Назарбоев дунё ядро фалокати ёқасига келиб қолганидан огоҳлантирганди.

«Биз ядровий фалокатга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқмиз. Бундай аҳвол мени хавотирга солмоқда, чунки мамлакатимиз ядровий қуролсизланиш ишига катта ҳисса қўшган. Глобал миқёсда сиёсий иродасиз бу соҳада сезиларли муваффақиятга эришиш деярли мумкин эмас», — деган Назарбоев «Остона клуби» йиғилишида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг