Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОПЕКда янги раҳбар тайинланди

ОПЕКда янги раҳбар тайинланди

Ҳайсам ал-Ғайс.

Фото: «Profile»

ОПЕКга аъзо-мамлакатлар вазирлари томонидан ўтказилган махсус видеоанжуманда кувайтлик Ҳайсам ал-Ғайс ОПЕК бош котиби этиб тайинланди. Ал-Ғайс 2022 йилнинг август ойидан расман фаолият бошлайди, дейилади ташкилот расмий сайтида берилган хабарда.

Ал-Ғайс 2016 йилдан бери шу лавозимда фаолият юритиб келаётган нигериялик Муҳаммад Баркиндонинг ўрнини эгаллайди. Баркиндонинг ваколат муддати 2022 йилнинг июль ойида ниҳоясига етади.

Муҳаммад Баркиндо. ФОТО: REGNUM

Ал-Ғайс 2017 йилдан 2021 йилгача Кувайтнинг ОПЕКдаги делегациясига раҳбарлик қилган. Бош котибликка ягона унинг номзоди кўрсатилди.

ОПЕК низомига кўра, бош котиб уч йил муддатга тайинланади, унинг муддати фақат бир марта қайта узайтирилиши мумкин.

Баркиндони ҳисобга олмаганда, ОПЕК фаолиятини 1961 йилдан бери 22 нафар бош котиб ва беш нафар конференциялар президентлари назорат қилиб келган.


ОПЕК (The Organization of the Petroleum Exporting Countries) — нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти. Штаб-квартираси Вена (Австрия)да жойлашган.

Кўпинча картель сифатида кўрилади. 2020 йилнинг март ойига келиб 13 мамлакат аъзо: Ангола, Венесуэла, Габон, Жазоир, Эрон, Конго, Кувайт, Ливия, Бирлашган Араб Амирликлари, Нигерия, Саудия Арабистони, Экваториал Гвинея.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг