Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар хонани шамоллатиш бефойда демоқда

Олимлар хонани шамоллатиш бефойда демоқда

Фото: «Zen.yandex.ru»

Торонто университети (Канада) тадқиқотчилари хонани шамоллатиш ҳавони тозалашнинг самарали усули эмас, деган хулосага келишди.

Бу борада улар талай тажрибалар ўтказишди. Бир нечта кўнгилли хонадонларда маиший ишлар билан шуғулланишди. Кейин уйларда энг кўп тарқалган 19 та кимёвий моддани текширишди. Хонадаги деразаларни очгач зарарли моддаларни яна бир бор ўрганишди.

Қизиғи, хавфли моддалар концентрацияси биринчи текширувдан сўнг қайд этилган кўрсаткичга жуда тез қайтган. Бунинг учун 55 дақиқа кифоя қилган.

Экспертлар фикрича, хонани шамоллатганда микрозаррали чанглар деразадан ташқарига учиб кетмай, шунчаки девор ва мебелларга ўрнашиб қолади, кейин эса яна ҳавога кўтарилади. Тадқиқот ҳақидаги ҳисобот «Science Advances»да чоп этилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг