Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Назарбоев яқинлашаётган «улкан фалокат»дан огоҳлантирди

Назарбоев яқинлашаётган «улкан фалокат»дан огоҳлантирди

Айни дамда дунё ядровий фалокатга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ келиб қолган, дея маълум қилди Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев. Собиқ давлат раҳбарининг сўзларини унинг матбуот хизмати келтирмоқда.

«Биз ядровий фалокатга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқмиз. Бундай аҳвол мени хавотирга солмоқда, чунки мамлакатимиз ядровий қуролсизланиш ишига катта ҳисса қўшган. Глобал миқёсда сиёсий иродасиз бу соҳада сезиларли муваффақиятга эришиш деярли мумкин эмас», — деди Назарбоев «Остона клуби» йиғилишида.

Қозоғистоннинг собиқ раҳбари, шунингдек, 2019 йилда ядро хавфсизлиги ва ядровий қуролдан холи дунё учун Глобал лидерлар алянси тузишни таклиф қилганини эслади.

Назарбоев аввалроқ Қозоғистон ҳукуматидаги кўпчилик унинг Қосим-Жўмарт Тўқаевни ўз вориси этиб сайлаш қарорига салбий муносабат билдирганини айтганди.

Бу ўтиш даврида айрим мухолифларининг ўзлари мамлакат раҳбари лавозимини эгаллашни хоҳлашган, дея ишонади собиқ раҳбар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг