Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мутахассис коронавирусни даволашга қанча вақт кетишини маълум қилди

Мутахассис коронавирусни даволашга қанча вақт кетишини маълум қилди

Фото: «Thesun.co.uk»

Янги коронавирус типи чақирган зотилжамни даволаш учун бир ҳафта, оғирроқ ҳолатларда эса икки ҳафта керак бўлади. Шу боис шифохонадан уйига кетишга рухсат этилаётган беморлар сони кўпаймоқда, дейди ХХРнинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси эксперт гуруҳи аъзоси Ли Синван. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Айни вақтда касалликнинг енгил аломатлари бўлган беморлар тахминан бир ҳафтада тикланмоқда. Оғирроқ аломатлари бўлган беморларнинг тикланишига эса икки ҳафта ёки ундан ҳам кўпроқ вақт керак бўляпти. Шу боис вақт ўтиши билан шифохонадан чиққанлар сони кўпайишига ишонамиз», дейди брифингда Ли Синван.

Унинг аниқлашича, бемор шифохонани тарк этиши учун касалликнинг клиник аломатлари ўтиб кетиши, тана ҳарорати меъёрлашиши, вирусли нуклеин кислотага таҳлил эса икки карра тегишли натижани кўрсатиши зарур.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг