Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мисрда бир неча минг йил аввалги қабрлар топилди

Мисрда бир неча минг йил аввалги қабрлар топилди

Фото:«BBC»

Археологлар Мисрнинг Луксор шаҳри яқинида 20 дан ортиқ қадимий ёғоч тобутларни топдилар, дея хабар бермоқда «BBC».

Нил дарёсининг ғарбий соҳилидаги (Асасиф водийси) Тебан мақбарасидан ҳозиргача ёрқин рангдаги безаклари мавжуд тобутлар топилган.

Ушбу кашфиётни сўнгги йилларда «энг катта ва энг муҳимларидан бири» деб таърифланган. Асасифдаги қабрларнинг аксарияти қадимги Мисрнинг сўнгги қироллик даври (мил.авв. 664-332- йиллар)га тегишли деб таҳмин қилинмоқда.

Фото:«BBC»

Бундан ташқари, 18-сулоладан (мил.авв. 1550-1292-йиллар) олдинроқ пайдо бўлган қабрлар мавжуд бўлиб, бу Янги Қиролликнинг машҳур фиръавнлари Яхмос, Тутмос III, Тутанхамон кабиларнинг ҳукмронлик даврига тўғри келади.

Ўтган хафтада ҳукумат айни шу ҳудудда саноат зонаси ташкил қилишга рухсат берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг