Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Маҳкум-53» қатлга бир неча соат қолганида афв этилди

«Маҳкум-53» қатлга бир неча соат қолганида афв этилди

Фото: «РИА Новости»

«РИА Новости» ёзишича, америкалик Жимми Медерс қатл этилишига бир неча соат қолганида афв этилди.

Медерс дўконга ўғирликка тушиб, сотувчини ўлдиргани учун 1989 йили ўлим жазосига ҳукм қилинганди.

Ўлим жазосини умрбод қамоққа алмаштириш қарорини қабул қилишда бу ишга дахлдор барча омиллар, хусусан, 1987 йилдаги ҳайъат қарори инобатга олинда. Ўшанда гарчи улар умрбод қамоқ учун овоз беришган бўлса-да, якунда Жоржия штати қонуни бунга изн бермаганди.

«Ушбу жиноятни содир этгунга қадар айбланувчи судланмаганини ҳисобга олиб, кенгаш уни афв этишга қарор қилди. Қолаверса, Медерс ўлимга ҳукм этилганлар камерасида 30 йил давомида бир марта кичик қоидабузарлик содир этгани ва ҳайъат аъзоларининг Медерсга умрбод қамоқ жазосини бериш талабида қаттиқ тургани эътиборга олинди», — дейилади Жоржия штати Афв этиш ва шартли-муддатдан аввал озод этиш кенгаши баёнотида

Маълумот учун: Жимми Медерс Жоржия штатида инъекция йўли билан қатл этилган 53-маҳкум бўлиши керак эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг