Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лондон суди Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишга ордер берди

Лондон суди Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишга ордер берди

Фото: AP

Лондон суди бугун, 20 апрель куни WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишга ордер берди.

Ассанж АҚШ томонидан жосуслик ва махфий ахборотни очиқлаш бўйича 17 та ҳолатда қонунни бузганликда айбланяпти. Агарда айби бўйнига қўйилса, 175 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Буюк Британия Олий суди WikiLeaks асосчисига суд ҳукми устидан арз қилиш ҳуқуқини бермади.

Ассанж АҚШ маҳкамасига топшириладими? Якуний қарорни Буюк Британия ташқи ишлар вазири Прити Пател қабул қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг