Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ливия қирғоқларида 55 муҳожир сувга чўкиб кетди

Ливия қирғоқларида 55 муҳожир сувга чўкиб кетди

Ливия қирғоқларида ноқонуний муҳожирлар бўлган қайиқ ҳалокати оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Ливия бўлимининг Twitter саҳифасида маълум қилинди.

Ташкилот маълумотларига кўра, кема ҳалокати 25 апрел, сешанба куни содир бўлган.

Aйни вақтда бортда 60 киши, жумладан аёллар ва болалар бўлган.

Омон қолган беш киши Ливия қирғоқ қўриқлаш хизмати томонидан қутқарилиб, қирғоққа олиб чиқилди.

Тахминларга кўра, муҳожирлар бўлган кема Ливиянинг Кастелверде шаҳри яқинида кетаётган бўлган.

Фожианинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг