Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ксения Собчак Россиядан қочиб кетди

Ксения Собчак Россиядан қочиб кетди

Фото: Рен ТВ

Аввалроқ Москвада Ксения Собчакка тегишли «Oсторожно Media» медиахолдингининг тижорат директори, журналист Кирилл Суханов ҳибсга олингани ҳақида хабар бергандик.

Ксения Собчакнинг ўзи эса сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Россияни шошилинч тарк этиб, Беларус ва Литва орқали чет элга чиқиб кетган. Унинг Москва вилоятидаги уйида тинтув ўтказилмоқда, деб хабар берди «112» телеграм-канали.

Унинг «Горки-8» коттеж посёлкасидаги уйида «Oсторожно Media» медиахолдингининг тижорат директори, журналист Кирилл Суханов иши бўйича тинтув ўтказилган.

Манбаларга кўра, тезкор ходимлар қўлида Собчакни ҳибсга олиш тўғрисида ордер бўлган, бироқ у қочишга улгурган.

Собчак Суханов товламачиликда айбланиб ҳибсга олинганини маълум қилиб, содир бўлган воқеани «Сафсата. Мен ва бутун таҳририятим буни мамлакат журналистикасига навбатдаги босим деб ҳисоблаймиз», — дея изоҳлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг