Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин таслим бўлдими? КХДР етакчиси «оғир йилларда яшаётгани»ни тан олди

Ким Чен Ин таслим бўлдими? КХДР етакчиси «оғир йилларда яшаётгани»ни тан олди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатдаги сўнгги йиллардаги вазиятни «тарихдаги энг қийини» деб таърифлади. У бу ҳақда касаба уюшмалари қурултойига йўллаган хабарида айтиб ўтган. Бу ҳақда Корея Марказий Телеграф Агентлиги (KCNA) хабар берган.

«Шимолий Корея ниҳоятда янги даврга қадам қўйди. Мамлакат тараққиёт, ўзгаришлар ва ўсиш суръатларига муҳтож»,— дейди лидер.

«Сўнгги йилларда, тарихдаги энг оғир вазиятга қарамай, мамлакатнинг қудрати ва мавқеи кескин ошди. Энди биз ҳар кимга фаровон яшашга имкон берадиган ҳаёт яратишга ҳаракат қилишимиз керак», — деб айтган у.

Айтиб ўтиш керакки, Ким Чен Ин камдан кам ҳоллардагина мамлакатдаги вазиятни оғир деб баҳолайди.

Европанинг махсус таҳлилчиларига кўра, бу баёнот шимоллик лидернинг «таслим» бўлганини ёки КХДРда чуқур иқтисодий инқироз яқинлашаётганини англатиши мумкин.

Аввалроқ, Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги ходими Европадан тиббий асбоб-ускуналар сотиб олишни таъминлай олмагани учун қатл этилгани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг