Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖССТ Рафаҳдаги ҳолатдан жуда хавотирда

ЖССТ Рафаҳдаги ҳолатдан жуда хавотирда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Исроилнинг кўпчилик ғазоликлар бошпана топган Рафаҳ шаҳрига ҳужумлари сони ортиб бораётганидан жуда хавотирда эканлигини айтди.

— Ғазоликларнинг кўпчилиги хавфсизлик излаб паноҳ топаётган Рафаҳга Исроил ҳужумлари ортиб бораётгани бизни жуда хавотирга солмоқда, — деди Гебрейесус ва Исроилнинг қуруқликдаги ҳужумлари бошлангандан кейин Рафаҳдан тахминан 30-40 минг киши қочиб кетганини таъкидлади.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, Рафаҳда 1,4 миллион киши, жумладан, 600 минг бола хавф остида яшамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг