Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонда қанча миллиардер бор?

Жаҳонда қанча миллиардер бор?

Фото: Due

2023 йилда, Forbes ҳисоб-китобларига кўра, жаҳонда миллиардерлар сони 2781 нафарга етган. Уларнинг жами бойлиги $14,2 трлнни ташкил этган — қарийб учта Германия ЯИМга тенг кўрсаткич. Миллиардерлар сони ҳам, жами даромади ҳам тарихий рекорд, дейилмоқда.

Салкам 3 минг нафар миллиардерлардан бири — Binance криптовалюталар биржаси асосчиси Чанпэн Чжаонинг бойлиги $33 млрдга етди. У Forbes миллиардерлар рўйхатида 50-ўринда.

Чанпэн Чжао

Нашр тадбиркорнинг бойлиги энг юқори чўққига 2022 йилда кўтарилиб, $65 млрд бўлганини ёзади. Кейин $10,5 млрдгача тушиб кетган. Ҳозир у кўтарилишда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг