Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонда энг кўп афюн етиштираётган давлат маълум бўлди

Жаҳонда энг кўп афюн етиштираётган давлат маълум бўлди

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоботига кўра, Мянма жорий йилда 20 йил ичида рекорд миқдорда афюн ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди. 

«2023 йилда Мянмада опий ишлаб чиқариш 1080 тоннага баҳоланмоқда, бу 2022 йилга нисбатан 36 фоизга кўп ва ҳозирда 2001 йилдан бери энг юқори даражада», — дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, ўтган йил давомида Мянмада кўкнори экиш 18 фоизга ошиб, 47,1 минг гектарга етган.

2021 йилдан бери ҳарбийлар назоратида бўлган Мянмада 2022 йилда кўкнори етиштириш ҳажми 33 фоизга ошгани аввал хабар қилинган эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси минтақавий вакили Жереми Дугласнинг сўзларига кўра, ўсиш Мянмадаги сиёсий ва иқтисодий нотинчлик билан тўғридан-тўғри боғлиқ.

БМТ маълумотларига кўра, 2022 йилда афюн экиладиган майдонлар учдан бир қисмга ошиб, 40,1 минг гектарга етди.

Ҳисоботда айтилишича, Мянмада ҳар йили ишлаб чиқариладиган опийнинг қиймати 2 миллиард долларга етиши мумкин, гиёҳванд моддаларнинг катта қисми қўшни давлатлар ва жаҳон бозорига олиб ўтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг