Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Испания ҳукумати чекловларни кучайтиришни бошлади

Испания ҳукумати чекловларни кучайтиришни бошлади

Фото: «Tek Deeps»

Коронавирус инфекцияси тарқалиши кучайишининг олдини олиш мақсадида Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги кўшимча чекловларни киритишга қарор қилди. Бу ҳақда ССВ раҳбари Салвадор Илиа баёнот берди.

Вазир ресторан ва кафелар тунги соат 01:00 дан кечикмай ёпилиши шартлиги, дискотека ва барлар фаолияти эса бутунлай тўхтатилиб турилишини маълум қилди.

Кўчада спиртли ичимликлар ичиш тақиқланади, агарда 2 метрлик масофани сақлаш имкони бўлмаса, чекиш ҳам мумкинмас, огоҳлантирди вазир.

Испанияда, сўнгги маълумотларга қараганда, 358 843 киши COVID-19 га чалинган. Касалликни енгиб ўтиш 196 958 нафар беморга насиб этган, 28 617 нафар бемор эса вафот этган.

Испанияда июль ойидан коронавирусни юқтириш ҳолатлари кўпайишни бошлади 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг