Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ишдаги ишқ» фильмидаги бино архитектура ёдгорлиги деб тан олинди

«Ишдаги ишқ» фильмидаги бино архитектура ёдгорлиги деб тан олинди

Фото: «АиФ»

Элдар Рязановнинг «Ишдаги ишқ» фильми суратга олинган бино ҳудудий аҳамиятдаги маданий ёдгорлик объекти деб тан олинди. Бу ҳақда «АиФ»  хабар бермоқда.

Мазкур бино Москванинг Петровка кўчасида жойлашган.

«Айнан шу бинода «Ишдаги ишқ» фильмининг қаҳрамонлари Калугина, Новоселцев ва бошқалар ишлаган статистика ташкилоти жойлашган. Қизиғи, аслида бу ерда бундай ташкилот ҳеч қачон бўлмаган»,-дейди Маданий ёдгорликлар департаменти бошлиғи Алексей Емелянов.

Дастлаб бу бино тўрт қаватли бўлган, 1931 йилда эса унга яна икки бино қўшилган.

Турли йилларда бу ерда Соғлиқни сақлаш Москва бўлими, Дарё флоти вазирлиги бўлган. Айни дамда ушбу бинонинг биринчи қаватида ресторан, юқори қаватларида эса Денгиз ва дарё флоти федерал агентлиги жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг