Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон Покистон учун ҳаво ҳудудини ёпмоқда

Ҳиндистон Покистон учун ҳаво ҳудудини ёпмоқда

30 апрелдан 23 майгача Ҳиндистон Покистон билан боғлиқ самолётлар, жумладан, ҳарбий самолётлар парвозини чеклайди.

Бу мамлакатлар ўртасида кучайиб бораётган кескинлик билан боғлиқ. Чеклов амалларининг тугаш муддати узайтирилиши мумкин.

Маълумот учун, 22 апрел куни Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги Пахалгам шаҳрида қуролланган жангарилар 26 кишини ўлдирган эди ва шундан сўнг 24 апрелда Покистон томони Ҳиндистон самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган эди. 

Шунингдек, 25 апрель куни Кашмир водийсида  икки томон ўртасида қуролли тўқнашувлар ҳам бўлиб ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг