Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германия музейидан катта олтин хазинаси ўғирлаб кетилди

Германия музейидан катта олтин хазинаси ўғирлаб кетилди

Ўғрилар 1999 йилда топилган бутун хазинани, милоддан аввалги йилларга оид 483 дона олтин тангани ўғирлаб кетишди.

Номаълум ўғрилар Бавариянинг Манчинг шаҳридаги музейга киришга муваффақ бўлишган ва у ердан энг қимматли экспонат – қиймати бир неча миллион еврога баҳоланган 483 дона олтин тангани ўғирлаб кетишди, деб хабар берди Бавария жиноий ишлар бўйича бошқармаси вакили.

Полиция маълумотларига кўра, бу XX асрда топилган энг катта олтин хазинадир. Умумий оғирлиги тахминан 4 кг бўлган тангалар 1999 йилда Рим империяси давридаги Келтлар қалъасида олиб борилган қазишмаларда топилган.

«Келтлар хазинасининг йўқолиши фалокат, олтин тангалар эса тарихимизнинг далили сифатида алмаштириб бўлмайдиган бойлик эди», деди Бавария фан ва санъат бўйича давлат вазири Маркус Блуме.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг