Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фавқулодда чоралар: Мўғулистон вирус туфайли барча мактаб ва боғчаларни ёпади

Фавқулодда чоралар: Мўғулистон вирус туфайли барча мактаб ва боғчаларни ёпади

Фото: «Centralasia.media»

Мўғулистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 27 январдан 2 мартга қадар бутун мамлакат бўйлаб умумтаълим мактаблари, боғча ва олийгоҳлар ёпилади. Қарор 26 январь куни навбатдан ташқари ҳукумат йиғилишида қабул қилинди. Бу ҳақда «Regnum» хабар берган.

Умумтаълим мактаблари ёпилиши туфайли Таълим, фан ва маданият вазирлиги теле ва онлайн дарсларни ташкил этишни режалаштирмоқда.

Мўғулистон Хитой билан чегарадош ҳамда коронавирус тарқалиш хавфи юқори мамлакат бўлгани учун жамоат тадбирларини ташкиллаштириш тақиқланади, барча ўқув марказлари ва болалар ўйингоҳлари 2 мартгача ёпиб қўйилди.

Мўғулистон пойтахтида савдо марказларини назорат қилувчи махсус гуруҳ ташкил этилди. Заруратга қараб ҳукумат барча бозор ва савдо марказларини ёпиб қўйишга тайёр.

Хитойнинг зотилжам тарқалган Ухань шаҳрида 30 нафар мўғул талабаси таҳсил олади. Улар карантин жорий қилингунга қадар юртига қайтишга улгурмади. Шунга кўра Мўғулистон бош вазир ўринбосари Олзийсайхана Энхтувшин таълим, фан ва маданият вазири Ёндонпэрэнлэйн Баатарбилэгга Уханда ўқиётган талабаларни эвакуация қилишни ташкиллаштиришга, ташқи ишлар вазири Дамдина Цогтбаатарга мўғул-хитой чегараси орқали одамлар ўтишини чеклашга топшириқ берди.

Таъкидлаш жиозки, Мўғулистонда айни вақтда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган. Тиббиёт муассасаларида профилактика чоралари кучайтирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг