Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эверест чўққиси ва уммонлар тубида топилган ҳаёт бу ерда топилмади

Эверест чўққиси ва уммонлар тубида топилган ҳаёт бу ерда топилмади

Шеклтон музлиги яқинида.

Фото: «Science News»

Микроорганизмлар энг шафқатсиз шароитларда ҳам яшай олади. Дунёдаги энг баланд Эверест чўққисида, океанлар тубидаги геотермал қайноқ сувларда, ҳатто Халқаро космик станция сиртида уларни топишган.

Бироқ Антарктиданинг Шеклтон музлиги яқинидан олинган тупроқ намуналари бундан истисно.

Оддий тупроқнинг бир қошиғида миллиардлаб микроорганизмлар яшайди. Соҳа мутахассиси Ноа Ферьер сайёрамизнинг энг совуқ ва қуруқ жойларидан саналмиш Антарктика тупроғининг бир граммидан ҳеч бўлмаганда бир неча мингта микроорганизм чиқишини кутганди. Лекин чиқмади.

Олинган 204 та намуна «бўм-бўш, топ-тоза, ҳаёт аломати йўқ». Бунақаси Ерни ўрганиш тарихида илк маротаба кузатиляпти, дейилади «Science News» хабарида.

Ушбу янгиликни оммага эълон қилишдан аввал, Ноа Ферьер, Ник Дрэгоне ва бошқа ҳамкасблари бир неча йиллар давомида Антарктика тупроқларини ҳар қанақанги усулда элакдан ўтказишди. 

Ноа Ферьер. Фото: «Science News»

Бироқ, бу намуналарда исталган ҳаёт шакли мавжуд эмас, дейишга уларда тўла ишонч йўқ: «Бу тупроқлар мутлақо стерил (топ-тоза), дея олмаймиз. Ҳеч кимнинг бунга ишончи комил эмас», — таъкидлади Ферьер.

Ушбу кашфиёт ўта паст ҳаво ҳарорати ва сувсизлик ҳатто энг бардошли ҳаёт шаклларини ҳам ҳалокатга дучор этишидан далолат беради.

Биз ўз илму фанимиз билан ҳаёт изларини қидириб топишга қанчалик лаёқатлимиз — бундай ўрганишларнинг аҳамияти катта. Айниқса, Марс каби ўзга сайёраларни тадқиқ этишда бу жуда муҳим, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг