Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда фитна бостирилди

Эронда фитна бостирилди

Foto: «Global Look Press»

Ислом инқилоби соқчилари корпуси қўмондони ўринбосари Али Фадавий бугун, якшанба куни Фарс агентлигига маълум қилишича, Эрон ҳукумати икки сутка мобайнида катта фитнани фош қилган ва бартараф этган. ТАСС ёзишича, фитна жуда кенг кўламли бўлиб, мақсад бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларни юзага келтириш бўлган.

«Бу жуда катта фитна эди ва 48 соат ичида у йўқ қилинди. У бунчалик қисқа муддатда йўқ қилингани жаҳон аҳлини ҳайратга солмоқда», — деди Фадавий.

Фадавий Эрондаги исёнлар ортида кимлар турганига ойдинлик киритмаган.

Эронда 15 ноябрда бензин нархи уч баравар қимматлашганидан сўнг ўн минглаб эронликлар намойишга чиққанди. ОАВ хабарларига кўра, ўнлаб намойишчилар ҳалок бўлган. Юзлаб шаҳар ва қишлоқлардаги дўкон ва банклар вайрон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг