Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ернинг «ўпка»си хавф остида...

Ернинг «ўпка»си хавф остида...

Фото: AFP

Жанубий Америка ҳудудидаги Амазон ўрмонлари 3 минг футбол майдонига тенг ҳажмда қисқариб бормоқда. Амазон антропология ва экология институти тадқиқотларига кўра, 2022 йилда муҳофаза олинган ҳудудда дарахт кесиш кўрсаткичи кескин ошган.

Ўтган йилнинг биргина декабрь ойида Амазондаги 287 квадрат километр дарахтзор йўқ қилинган.

Табиатни муҳофаза қилувчи ташкилотлар минтақада ер майдонини бўшатиб, замонавий иншоотлар қуриш, фойдали қазилмалар ва ёғоч олиш мақсадида ўрмонларга қирон келтириш хавфли тус олгани ҳақида бонг урмоқда.

Амазон Ернинг «ўпка»си деб аталади. Ушбу ўрмон ва дарахтзорлар сайёрамизни 20 фоиз кислород билан таъминлайди, йилига атмосферага чиқарилган 1 миллиард тоннадан зиёд заҳарли газни ютади. Курраи арзнинг 10 фоиз ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳам Амазон бағрида яшаб келмоқда.

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, Амазон ўрмонларини маҳв этиш шу суръатда давот этса, тез фурсатда сайёра учун ҳалокатли оқибатлар юз бериши тайин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг