Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ереванда ўнлаб намойишчилар ҳибсга олинди

Ереванда ўнлаб намойишчилар ҳибсга олинди

Арманистон пойтахти Ереванда Озарбайжоннинг Қорабоғдаги аксилтеррор операциясидан кейин ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда.

Арман матбуотининг хабар беришича, кечки пайт ҳукумат биноси жойлашган Республика майдонида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида вақти-вақти билан тўқнашувлар бўлиб турган.

Тўқнашувлар чоғида хавфсизлик кучлари овозли бомбалардан фойдаланган.

Ереваннинг марказий кўчаларида ҳаракатни тўхтатишга уринган намойишчилар қўлга олинди. Камида 28 киши ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг