Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг тажрибали космонавт бошқа учмайди

Энг тажрибали космонавт бошқа учмайди

Фото: Роскосмос

Россиялик энг тажрибали космонавт Фёдор Юрчихин саломатлиги тўғри келмаслиги боис космонавтлар отрядини тарк этди. Бу ҳақда «РИА Новости» космонавтлар отряди командири Олег Кононенкога асосланиб хабар берди.

Юрчихин ҳозир 60 ёшда, саломатлигида муаммолар пайдо бўлгани ҳақида ўзи маълум қилганди.

Фёдор Юрчихин очиқ космосда. Фото: NASA

Маълумот учун: Фёдор Юрчихин (жаҳоннинг 423, Россиянинг 98-фазогири) фазога беш марта учган: тўрт марта — «Союз» космик кемаларида ва бир марта — АҚШнинг «Атлантис» шаттл кемасида. Унинг жами парвозлари давомийлиги 672 сутка ва 21 соатни ташкил этади. Очиқ космосда эса 60 соат ишлаган.


Мавзуга оид: Космонавтнинг маоши қанча?


Юрчихинни космонавтлар отрядидан чиқариш тўғрисида Космонавтларни тайёрлаш маркази йиғилишида тиббий комиссия раҳбари ҳам маълум қилди. Кононенконинг айтишича, бу якуний қарор — умрининг салкам икки йилини космосда ўтказган Юрчихин бошқа учмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг