Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бельгияда ифторликка икки километр узунликдаги дастурхон ёзилди ва рекорд ўрнатилди (видео)

Бельгияда ифторликка икки километр узунликдаги дастурхон ёзилди ва рекорд ўрнатилди (видео)

Кадр видео TRT

Шаҳарнинг марказий ҳудудида 7 минг киши учун икки километрлик очиқ осмон остидаги ифторлик дастурхони ёзилди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, тадбир глобал кескинлик даврида маданиятларни яқинлаштириш ва бирлаштиришга қаратилган. Улар бундай ҳаракатлар Антверпеннинг маданий қиёфасини яхшилашига умид қилмоқда.

«Мен шу ҳудуднинг мэриман ва уни худди шундай кўраман. Одамларни дастурхонга таклиф қилиб, бирга кечки овқатни танаввул қилиш ва бир-биримизнинг фарқимиздан кўра, бизни боғлаб турган жиҳатлардан яхшироқ нима бўлиши мумкин», деб изоҳ берди шаҳар мэри Мариам Эл-Осри.

Ифторлик иштирокчилари, жумладан, Фаластин гуручидан тайёрланган таомларни, Марокаш шўрвасини татиб кўришган.

Бельгия оммавий ахборот воситаларининг қўшимча қилишича, Қатарнинг Ал-Жазира телекомпанияси Боргерхаутдаги «рекорд»дан алоҳида репортаж тайёрлаган.

 
 
 
 
 
Bu gönderiyi Instagram'da gör
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

@progress.01'in paylaştığı bir gönderi

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг