Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дубайда баландлиги 274 метр бўлган сунъий Ой қурилади

Дубайда баландлиги 274 метр бўлган сунъий Ой қурилади

Канадалик тадбиркор Майкл Хендерсон Дубайда 30 метрли бино устига Ойнинг 274 метрли нусхасини қурмоқчи.

Central News Service нашрига кўра, МООН деб номланган ушбу кўчмас мулк лойиҳасининг қиймати беш миллиард долларни ташкил этади.

Ойнинг ичида 4 000 хонали меҳмонхона, 10 000 ўринли арена, тунги клуб ва соғломлаштириш маркази жойлашган курорт бўлади.

Лекин бу ҳаммаси эмас. Хендерсоннинг лойиҳаси меҳмонларга ойда сайр қилиш тажрибасини берадиган «ой колонияси»ни ўз ичига олади. Бутун МООН структураси думалоқ пойдеворга ўхшаш бинода жойлашган бўлиб, тунда ёрқин порлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг