Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Депутат оғир жиноятларни ОАВда ёритишни тақиқлашни таклиф этди

Депутат оғир жиноятларни ОАВда ёритишни тақиқлашни таклиф этди

Фото: РИА «Новости»

Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Дуйшен Тўрақулов парламент йиғилишида оғир жиноят тафсилотларини ОАвда ёритишни тақиқлашга чақирди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда оғир жиноятлар, жамоатчиликка таъсир этиши мумкин бўлган расмлар кенг муҳокама қилинмоқда. Депутат ёшлар тарбияси ҳақида қайғуриш лозимлигини таъкидлаб, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирликларига бу ҳодисалар ҳақида ОАВга хабар беришни ман этишни таклиф этган.

Аввалроқ, Қирғизистонда сўровнома ўтказилиб, мамлакатнинг бош муаммоси муҳокама қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг