Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Цукербергнинг Threads иловаси Евроиттифоқда блокланди

Цукербергнинг Threads иловаси Евроиттифоқда блокланди

Марк Цукербергнинг Meta компаниясига тегишли ва Twitter платформасига рақобатчи деб қаралаётган Threads  иловаси Европа иттифоқи давлатларида блокланди.

Энди европалик фойдаланувчилар VPN хизматлари орқали ҳам ушбу иловадан фойдалана олмайдилар.

Европа иттифоқи қонунларига кўра, компаниялар шахсга доир маълумотларни тўплаш заруриятини қонуний асослашлари керак бўлади. Threads билан эса бу қийин масала. Чунки бу дастур нафақат контактларни, балки кўриш ва қидирув тарихи, жойлашув ҳамда тўлов маълумотлари кабиларни тўплайди.

Шунингдек, платформадаги аккаунтни ўчириш учун Инстаграм аккаунтни ҳам ўчиришга тўғри келади.

Илова ҳозирда юздан ортиқ мамлакатларда, жумладан, Буюк Британия ва АҚШда ўз фойдаланувчиларига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг