Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британия Ғазо секторидаги қирғиндан ҳайратда, бироқ...

Британия Ғазо секторидаги қирғиндан ҳайратда, бироқ...

Буюк Британия Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этади, аммо Ғазо секторидаги қон тўкилишидан ҳайратда. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак маълум қилди.

Сунак ўз нутқида уруш бошланганидан олти ой ўтиб Ғазодаги вазият тинч аҳоли учун ёмонлашишда давом этаётганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, очлик, умидсизлик ва ўлим кўлами даҳшатли.

Сунак Ғазодаги қон тўкилишидан ҳайратда эканлигини, шунинг учун можаро тез орада тугаши кераклигини айтади. Бироқ у «биз Исроилнинг Ҳамас таҳдидидан ўзини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашда давом этамиз» дея қўшимча қилган.

Сиёсатчи Ҳамас томонидан гаровга олинганларни зудлик билан озод қилиш ва анклавга ёрдам етказиш йўлларини очишга чақирган. Унинг фикрича, бундай ҳаракатлар инсонпарварлик муҳитини яратишга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг