Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бош вазир Макронни яхши кўраман». Трамп ачинарли хатога йўл қўйди

«Бош вазир Макронни яхши кўраман». Трамп ачинарли хатога йўл қўйди

Фото: «РИА Новости»

АҚШ президенти Дональд Трамп Мичиганда сайловолди митингидаги нутқида Франция раҳбари Эммануэль Макронни адашиб бош вазир деб атади, дея хабар берди «France24» телеканали.

Гап АҚШнинг 2015 йилда тузилган иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши ҳақида кетган. У 2020 йилдан бошлаб атмосферадаги карбонат ангидрид гази миқдорини камайтиришга қаратилган.

«Мен бош вазир Макронни жуда яхши кўраман, лекин ундан келишув ҳақидаги ишлар қандай кетаётганини сўрадим. Улар унчалик яхши ишлашмаяпти», — деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Сайловолди дебатлари 29 сентябрда бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг