Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боланинг истеъдоди ота-оналарнинг қон гуруҳига боғлиқми?

Боланинг истеъдоди  ота-оналарнинг қон гуруҳига боғлиқми?

Боланинг қобилияти асосан ота-оналарнинг генетикасига боғлиқ.  

Қон гуруҳи боланинг маълумотни идрок этиш ва эслаб қолиш қобилиятига ҳам тааллуқли. Шунингдек, у мия фаолиятининг бошқа жиҳатларига ва шахсий истеъдодларнинг ривожланишига таъсир қилади.

Баъзи тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, энг иқтидорли болаларнинг ота-оналари биринчи қон гуруҳ эгалари бўлишади. Статистик маълумотларга кўра, бундай оилалардан кўпинча ижодий шахслар ёки муваффақиятли илм-фан одамлари вояга етади.

Иккинчи қон гуруҳига эга бўлган болалар одатда танқидий фикрлашга мойил бўлиб, бу кўпинча уларда муҳандислик ёки дастурлаш кўникмаларини ривожлантиришга олиб келади. Улар ҳаддан ташқари чекловларга тоқат қилмайдилар, яъни мустақилликни яхши кўришади.

Агар бола ота-онасидан биридан учинчи қон гуруҳини мерос қилиб олган бўлса, унинг ривожланиши қийин бўлиши мумкин. Тўғри улар жуда кўп истеъдодларга эга бўлишади,  аммо тўғри йўналтира олишмайди. Кўпинча бошқаларнинг фикри таъсирига тез тушади ва хафа бўлишга мойил бўлиши мумкин. Муҳим ишларини ярим йўлда қолдирмаслик учун уларга ёрдам керак бўлади.

Тўртинчи қон гуруҳига эга бўлган ота-оналар кўпинча турли спорт турлари билан шуғулланишади ва улар бу қизиқишларини болаларига етказишади. Кўзга ташланадиган натижалар одатда узоқ куттирмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг