Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ: дунёда қашшоқлар кўпаймоқда

БМТ: дунёда қашшоқлар кўпаймоқда

Сайёрамиздаги 110 мамлакатда яшовчи 6,1 миллиард аҳолидан 1,1 миллиард нафари қашшоқлик домида қолмоқда. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастурининг глобал ҳисоботида сўз боради.  

Халқаро ташкилотнинг 1992 йил 11 декабрдаги қарорига асосан 17 октябрь Бутунжаҳон қашшоқликка қарши курашиш куни деб эълон қилинган.

Таҳлилларга қараганда, 2020-2023 йилларда кам даромад топаётган аҳоли сони ошган.

Ҳар олти қашшоқ одамдан беш нафари Африка ҳиссасига тўғри келади. Минтақалар бўйича олганда Африка жануби, Саҳара минтақаси аҳолисининг 47,8 фоизи, Жанубий Осиёнинг 34,9 фоизи муҳтожликдан қутула олмаётир.

БМТ кунига 3,65 доллардан кам маблағга қаноат қилиб кун кўраётганлар сафини камайтириш учун комплекс чоралар кўриш керак деб ҳисоблайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг