Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биринчи хонимлар Истанбулда ўтадиган «Фаластин учун ягона юрак» саммитида қатнашади

Биринчи хонимлар Истанбулда ўтадиган «Фаластин учун ягона юрак» саммитида қатнашади

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг рафиқаси Эмине Эрдўғон бугун, 15 ноябр куни Истанбулда бўлиб ўтадиган «Фаластин учун ягона юрак» саммитида Биринчи хонимлар билан учрашади.

Йиғилишда дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Қатар, Малайзия ҳамда Ўзбекистон каби давлат ва ҳукумат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари ва махсус вакиллари бегуноҳ Ғазо халқининг мурожаатини бутун дунёга эшиттиради. Шунингдек, улар фаластинлик бегуноҳ болаларнинг чекаётган азобларига барҳам бериш ва инқирозни ҳал қилиш учун кучли бирдамлик намойиш этадилар.

«Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида 11 мингдан ортиқ кишининг, жумладан, болалар ва аёлларнинг ҳалок бўлиши Эмине Эрдўғон бошчилигидаги Биринчи хонимларни ҳаракатга келтирди.

Ғазодаги бегуноҳ тинч аҳолининг ўлимини олдини олиш ва минтақада тинчлик ўрнатиш учун ҳар доим ёрдамга тайёр эканлигини ҳар нутқида таъкидлаган биринчи хоним Эмине Эрдўғон, бу гал ҳам Истанбулда дунёнинг кўплаб мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари ва махсус вакиллари иштирокидаги йиғилишга мезбонлик қиляпти», – дейилади хабарда.

«Фаластин учун ягона юрак» саммитида Эмине Эрдўғоннинг кириш нутқи билан бошланади, шунингдек, иштирок этаётган барча Биринчи хонимлар нутқ сўзлаши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Эмине Эрдўғон турмуш ўртоғи – амалдаги Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бош вазир бўлган пайтда, яъни 2009 йилдаёқ Истанбулда «Фаластинда тинчлик учун аёллар йиғилиши»га раҳбарлик қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг