Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда ҳайдовчи қор отган болаларни ўққа тутди

АҚШда ҳайдовчи қор отган болаларни ўққа тутди

Фото: «Ok.ru»

Висконсин штат Милуоки шаҳрида автомобиль ҳайдовчиси унинг машинаси қор отгани учун 12 ва 13 ёшлардаги икки нафар болага ўқ узиб, уларни яралади, дея хабар берди шаҳар полицияси.

Полициянинг «Twitter»да хабар беришича, 12 ёшли қизча ва 13 ёшли йигитча бошқа болалар билан биргаликда ёнидан ўтиб кетаётган автомобилларга қор юмалоқлаб отишган. Бундай қор коптокчаларидан бири «Toyota» русумидаги оқ автомобилга бориб теккан. Унинг ҳайдовчиси қурол чиқариб, болаларни ўққа тутган.

«РИА Новости»нинг ёзишича, ўқотар қуролдан жароҳатланган болалар маҳаллий шифохонага етказилган.

Полиция гумонланувчи шахсни изламоқда ва ҳодисани ўрганмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг