Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ ва Британия яна Яман ҳудудига зарбалар берди

АҚШ ва Британия яна Яман ҳудудига зарбалар берди

АҚШ ва Британия яна Ямандаги ҳутийлар нишонларига зарбалар берди. Бу зарбалар Қизил денгиздаги кемаларга ҳутийларнинг ҳужумлари сони ортиб бораётганига жавоб экани айтилган.

Яманнинг «Ал Масираҳ» нашри хабарига кўра, Британия кучлари АҚШ билан биргаликда зарбалар бермоқда. Телеканалнинг хабар беришича, тўрт вилоят: Ал-Ҳудайда, Таиз, Дҳамар, Ал-Байда ва Саада ҳужумга учраган.

АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳутийларнинг 14 та ракета учирувчи объектига зарба берилгани ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб 12 январь куни АҚШ ва Буюк Британия халқаро коалиция кўмагида самолётлар ва «Томагавк» қанотли ракеталари ёрдамида Ямандаги ҳутий нишонларига ҳужум қилди. Бир кун ўтиб, ҳутий нишонларига яна зарбалар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг