Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Путинни табрикламайди

АҚШ Путинни табрикламайди

АҚШ маъмурияти Россия етакчиси Владимир Путинни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклашни режалаштирмаяпти.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Ведант Пател матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, шунга қарамай Путин «Россия президенти бўлиб қолади».

«Ўйлайманки, Америка Қўшма Штатларидан табрик қўнғироқлари бўлмайди, деб ишонч билан айтиш мумкин», деб таъкидлади расмий.

Ғарб давлатлари, жумладан Германия ва Франция сайловларни эркин бўлмаган дея  топди, шунингдек, улар аннекция қилинган ҳудудлардаги сайловларни қораладилар. 

Эслатиб ўтамиз, якун натижаларга кўра, Путин 87,2 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг